Эски наъмунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини янги наъмунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларига алмаштириш учун ариза юбориш
- Ягона портал орқали ариза берилади ва банк кассалари орқали тўловни амалга оширилади;
- Фуқаролик паспорти, эски ҳайдовчилик гувоҳномаси, талон ва тўловлар тўланганлиги ҳақидаги квитанциянинг асл нусхалари билан тегишли Давлат хизматлари марказига ташриф буюрилади;
- Гувоҳнома учун Давлат хизматлари марказида расмга тушиш (ёки расмни жисмоний шахсларнинг маълумотлар базасидан олиш имкони мавжуд, яъни гувоҳномага фуқаролик паспортидаги расм автоматик тарзда жойлаштирилади);
- Шахсий имзо қўйилади ва янги намунадаги гувоҳнома олинади.
- Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар
- Эслатма ! Ягона портал орқали ариза юборганингиздан сўнг Давлат хизматлари марказларига қуйидаги ҳужжатлар билан мурожаат қилишингиз керак:
- Фуқаролик паспорти;
- Эски ҳайдовчилик гувоҳномаси ва талон;
- Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун тўловлар тўланганлиги ҳақидаги банк муассасасининг тўлов қоғози.
- Хизматни кўрсатиш муддати: Давлат хизматлари марказида 30 дақиқада
- Хизмат нархи: Базавий ҳисоблаш миқдорининг 70 фоизи