Сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларига улаш бўйича лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш кўзда тутилган объектлар
Ишлаб чиқилган техник шартлар истеъмолчининг алоқа қилинадиган маълумотлари илова қилинган ҳолда лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш бўйича ўзларининг тижорат таклифлари ва шартномалар лойиҳаларини тақдим этиши мақсадида лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ташкилотларининг танишиши учун ЯИДХПда жойлаштирилади.
- Ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги
- Боғланиш: Call-марказ - 1255
- Хизматдан фойдаланувчилар: Юридик ва жисмоний шахслар
- Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар: Ишлаб чиқилган техник шартлар билан танишиш учун хужжат талаб этилмайди.
- Хизматни кўрсатиш муддати: Онлайн
- Хизматни кўрсатишнинг ҳуқуқий асоси: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 мартдаги "Муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида"ги 256-сон қарори
- Хизмат нархи: Бепул