Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 4946 марта ўқилди

 

Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида сайлов участкалари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг тақдимномасига биноан Марказий сайлов комиссияси томонидан тузилади.

Чет давлатларда турган фуқаролар Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида тузилган участка сайлов комиссияларига уларни сайловчилар рўйхатига киритиш тўғрисида сайловдан 15 кун олдин ёзма шаклда мурожаат қилиши мумкин.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг saylov.uz расмий веб-сайти орқали электрон мурожаат жўнатиш мумкин.

Сайловчиларнинг рўйхатлари сайловга 15 кун қолганида Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида ҳамма танишиб чиқиши учун тақдим этилади.

Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида тузилган сайлов участкаларида овоз бериш сайлов куни ушбу сайлов участкалари жойлашган ердаги маҳаллий вақт билан соат 8.00 дан 20.00 гача ўтказилади.

Chat