Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 5882 марта ўқилди

2021 йил 1 октябрдан бошлаб шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизасини
  • шаҳарсозлик ҳужжатлари объектларнинг хавф-хатарлар тоифаларининг таснифига мувофиқ «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизими орқали кўриб чиқилади;
  • давлат бюджети ва унга тенглаштирилган манбалар, давлат ва давлат ташкилотлари кафолатлари остида олинган ташқи инвестиция маблағлари ҳисобига амалга ошириладиган ишларнинг лойиҳа ҳужжатлари «Шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси» ДУК ёки унинг ҳудудий филиаллари томонидан кўриб чиқилади;
  • бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган объектлар лойиҳа ҳужжатлари объектлар хавф-хатарлар тоифаларининг таснифига мувофиқ аккредитация қилинган эксперт ташкилотлари — юридик шахслар, «Шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси» ДУК ёки унинг ҳудудий филиаллари томонидан кўриб чиқилади;
  • лойиҳа ҳужжатлари бўйича ижобий экспертиза хулосаси эксперт ташкилоти томонидан ахборот тизимининг «Экспертиза хулосаларининг ягона реестри»га киритилган тақдирда ҳақиқий деб тан олинади;
  • эксперт ташкилотлари томонидан шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертизадан ўтказганлик учун хизматлар ҳақини табақалаштирилган тартибда ҳисоблаш тизими жорий этилади;
  • эксперт ташкилотлари эксперт — мутахассислари белгиланган тартибда аттестациядан ўтказилсин ва уларни сертификатлаш тизими йўлга қўйилади;
  • шаҳарсозлик ҳужжатлари сметасида қўлланилган ресурслар нархлари бўйича экспертиза хулосасини тайёрлашда қурилиш материалларининг жорий нархлари, машина ва механизмлар хизмати учун ўртача нархлар ҳамда ўртача иш ҳақи тўғрисидаги давлат статистика маълумотларидан фойдаланиш услубиёти ишлаб чиқилсин ҳамда амалиётга татбиқ этилади.

Қуйидаги объектларнинг лойиҳа ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш мажбурий эмас:

  1. мавсумий ишлар учун вақтинча ва маиший бинолар;
  2. 300 (уч юз) куб метрдан ортиқ бўлмаган алоҳида қурилаётган кичик ҳажмдаги объектлар;
  3. 2 (икки) қаватдан юқори бўлмаган (цоколни ҳисобга олмаган ҳолда), баландлиги ер юзасидан 12 метрдан ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлмаган якка тартибдаги уй-жойлар;
  4. жорий таъмирланадиган бинолар, иншоотлар.
Chat