Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар ёки уларнинг қисмларини табиий муҳитдан белгиланган ҳажмда олиш махсус фойдаланиш ҳисобланади. Бундай фойдаланиш қонунчиликда белгиланган ҳолларда тасдиқланган квоталар доирасида рухсатнома асосида амалга оширилади.
Махсус фойдаланишга, жумладан, доривор, озиқ-овқатбоп ва техник хом ашё бўлган ёввойи ўсимликларни йиғиш ёки тайёрлаш каби фаолиятлар кириши мумкин.
Махсус экин майдонлари — плантациялар ва парваришхоналарда етиштирилган ўсимликларни йиғиш учун рухсатнома талаб этилмайди.
Рухсатнома олиш учун жисмоний ва юридик шахслар мурожаат қилиши мумкин.
Ариза «Лицензия» ахборот тизими ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон тарзда берилади. Аризада фойдаланиш режалаштирилаётган ўсимлик тури, миқдори, жойи ва мақсадига доир зарур маълумотлар кўрсатилади.
Аризани кўриб чиқиш учун БҲМнинг 30 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.
Бундан ташқари, рухсатнома берилганда ўсимлик тури ва олинадиган ҳажмга қараб ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланганлик учун қонунчиликда белгиланган алоҳида тўлов ҳисобланади.
Аризани кўриб чиқишнинг асосий муддати — 5 иш куни.
Агар қарор қабул қилиш учун қўшимча тадқиқот, текшириш ёки бошқа илмий-техник баҳолаш ўтказиш зарур бўлса, кўриб чиқиш муддати 20 иш кунигача узайтирилиши мумкин.
Фойдаланувчи:
Эслатма: рухсатнома учун йиғим тўлангани табиий муҳитдан исталган миқдорда ўсимлик йиғиш ҳуқуқини бермайди. Махсус фойдаланиш рухсатнома ва белгиланган квота доирасида амалга оширилади.