2022/2023 ўқув йилидан бошлаб Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган Туризм ва спорт вазирлиги тизимига кирадиган Республика велоспорт маҳорат мактаб-интернати ташкил этилади.
Ўзбекистон велоспорт федерацияси ҳузурида Ўзбекистон профессионал велосипедчилар спорт клуби ташкил қилинади.
Велоспортни ривожлантириш бўйича республика кенгаши ташкил қилинади. Унинг вазифалари.
Спорт-таълим муассасалари, олий таълим муассасаларининг велоспорт турлари бўйича бўлимлар ва Клубнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхат бўйича олиб келинадиган, республикамизда ишлаб чиқарилмайдиган спорт анжомлари, жиҳозлари, кийимлари ва экипировкаси, озуқа ва озуқа қўшимчалари, витаминлар, ускуналар ва материаллар, велосипедларни ташишга мўлжалланган янги ва ишлаб чиқарилганлигига 7 йил тўлмаган махсус автотранспорт воситалари ва тиркамалар 2024 йил 1 сентябрга қадар божхона божидан озод этилади.