
Қоплаб бериш давлат олий таълим муассасасида кундузги таълим шаклида ўқийдиган, талабалар турар жойи билан таъминланмаган ва ўзига ёки ота-онасига, қонуний вакилига тегишли бўлмаган уйда ижара асосида яшайдиган талабаларга татбиқ этилади.
Давлат гранти ёки тўлов-контракт асосида ўқиш аҳамиятга эга эмас. Бироқ хорижий олий таълим ташкилотлари билан қўшма дастур ёки факультетларда ўқиётган талабалар ушбу тартибга кирмайди. Давлат бюджети ҳисобидан ижарада яшайдиган талабаларнинг 60 фоизига тўлов ажратилади.
Ижара тўловини қоплаб бериш — талабанинг ойлик уй ижараси харажатининг белгиланган қисмини давлат бюджети ҳисобидан қайтариш.
Ижара шартномасида кўрсатилган сумма қанча бўлишидан қатъи назар:
Тўлов биринчи навбатда эҳтиёжманд оилалар фарзандлари, ўрнак кўрсатган ва ижтимоий фаол талабаларга ажратилади.
Ижара шартномаси солиқ органларида ҳисобга қўйилган бўлиши керак. У ҳақдаги маълумотлар ijara.soliq.uz платформасидан автоматик олинади.
Битта хонадонда икки ёки ундан ортиқ талаба яшаса, уларнинг барчаси шартномада кўрсатилиши шарт. Талабанинг доимий рўйхатдан ўтган манзили билан бир туман ёки шаҳардаги уй учун компенсация берилмайди.
Биринчи босқич талабаларидан сентябрь ва октябрь ойлари учун ижара шартномаси талаб қилинмайди. Ноябрь ойидан тўлов давом этиши учун ижара шартномаси расмийлаштирилиши керак.
Талаба ҳар ой:
Сўровнома электрон шаклда тўлдирилади. Ижара шартномаси маълумотлари солиқ тизимидан автоматик олингани сабабли уни ҳар сафар қоғоз шаклида тақдим этиш талаб қилинмайди.
Ариза ҳар ойнинг 1-санасидан 7-санасига қадар берилади.
Кейин:
Қоплаб бериш ўқув йили давомида — одатда 1 сентябрдан 1 июлгача ёки таълим дастурининг давомийлигига мувофиқ амалга оширилади.
Қоплаб бериш:
Талаба академик таътилга чиқса, курсда қолдирилса ёки талабалар сафидан четлаштирилса, тўлов тўхтатилади.