Хорижга чиқиш паспортини расмийлаштиришга ариза бериш
Бу қандай ишлайди?
- Аризачи давлат хизматини электрон тарзда олиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтилади
- Сўровномани тўлдириб ваколатли органга юборилади
- Aризачи белгиланган муддатда маълумотлар йиғиш пунктига қўл бармоқ изларини топшириш ва суъратга тушиш учун шахсан ташриф буюради
- Хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш бўйича фуқаролик паспорти ёки унга тенглаштирилган ҳужжатни белгиланган кун ва вақтда ваколатли органга шахсан келиб тақдим этиш
Ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
Боғланиш: Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш идоралари алоқа рақамлари
Хизматдан фойдаланувчилар: Жисмоний шахслар
Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар:
- Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспорти
- Фуқаролиги бўлмаган шахс учун Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси
- Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг ID картаси
- Фуқаролиги бўлмаган шахснинг Ўзбекистон Республикасида яшаш ID картаси
Хизматни кўрсатиш муддати: 10 иш куни мобайнида
Хизмат нархи: Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш соҳасидаги хизматлар учун «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунида белгиланган миқдорда давлат божи ундирилади