Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 5623 марта ўқилди

Табиий газ ҳисоблагичини қиёслашдан ўтказиш (ечиш ва ўрнатиш билан бирга)

Бу қандай ишлайди?

  1. Талабгор ДХМга ўзи келиб мурожаат қилиши ёки ЯИДХПда рўйхатдан ўтиши керак.
  2. Сўровномани тўлдирилгандан сўнг Давлат хизматини кўрсатиш учун йиғим тўлаб, юбориши керак.
  3. Талабгор билан келишилган вақтда, унинг иштирокида тегишли далолатнома тузган ҳолда ҳисобга олиш ускунасини ечиб олинади.
  4. Метрологик хизмати ҳисобга олиш ускунасини ҲГТТдан қабул қилиб, қиёслашдан ўтказади. Сертификат ва хабарнома расмийлаштирилгандан сўнг уларни ЭРИ билан тасдиқлаб, ҲГТТга, шунингдек, ДХМга (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ЯИДХП орқали талабгорга (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) электрон шаклда юборилади.
  5. ҲГТТга сертификат ёки хабарнома келиб тушганидан сўнг ҳисобга олиш ускунасини метрология хизматидан олиб кетилади.
  6. Талабгор билан келишилган вақтда сўровномада кўрсатилган манзилга бориб, хисобга олиш ускунасини ўрнатиб бериш ва уч нусхада тегишли далолатнома тузган ҳолда тамғалаш, далолатноманинг бир нусхасини талабгорда қолдирилади.

Ташкилот: «Ҳудудгазтаъминот» АЖ

Боғланиш: Call марказ:1104

Хизматдан фойдаланувчилар: Жисмоний шахслар

Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар: Талаб этилмайди

Хизматни кўрсатиш муддати: 15 иш куни мобайнида

Хизмат нархи: Жисмоний шахслар учун. БҲМнинг 18% (Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилинганда БҲМнинг 20%).

Chat