Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 5894 марта ўқилди

Электр энергияси ҳисоблагичини қиёслашдан ўтказиш (ечиш ва улаш билан бирга)

Бу қандай ишлайди?

  1. Талабгор электр энергияни ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш учун ДХМга ўзи келиб мурожаат қилиши ёки ЯИДХПда рўйхатдан ўтиши керак. Ҳамда давлат хизматини кўрсатиш учун йиғим тўлаши керак.
  2. ҲЭТК 5 иш кун мобайнида талабгор билан келишилган вақтда, унинг иштирокида тегишли далолатнома тузган ҳолда ҳисобга олиш ускунасини ечиб олиши керак.
  3. «Ўзстандарт» агентлиги 3 иш кун мобайнида: Ҳисобга олиш ускунасини ҲЭТКдан қабул қилиб олиши ва қиёслашдан ўтказиши керак; Сертификат ёки хабарнома расмийлаштирилгандан сўнг уларни ЭРИ билан тасдиқлаб, ҲЭТКга, шунингдек, ДХМ (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ЯИДХП орқали талабгорга (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) электрон шаклда юбориши керак.
  4. ҲЭТК 2 иш кун мобайнида сертификат ёки хабарнома келиб тушганидан сўнг ҳисобга олиш ускунасини метрология хизматидан олиб кетиши керак.
  5. ҲЭТК 3 иш кун мобайнида талабгор билан келишилган вақтда сўровномада кўрсатилган манзилга бориб, ҳисобга олиш ускунасини ўрнатиб бериш ва уч нусхада тегишли далолатнома тузган ҳолда тамғалаши, далолатноманинг бир нусхасини талабгорда қолдириши керак.
  6. ҲЭТК 1 иш кун мобайнида хизмат кўрсатиш якунланганлиги ҳақида хабардор қилиш учун ҳисобга олиш ускунаси ўрнатилганлиги ҳақидаги далолатномани ДХМга юбориши керак.

Ташкилот: "Ҳудудий электр тармоқлари" aksiyadorlik jamiyati

Боғланиш: Call марказ: 1154

Хизматдан фойдаланувчилар: Жисмоний ва юридик шахслар 

Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар: Талаб этилмайди

Хизматни кўрсатиш муддати: 14 иш куни мобайнида

Хизмат нархи: 

Ягона портал орқали топширилганда миқдори:

  • Йиғим - 3.6 БҲМ
  • Йиғим - 0.18 БҲМ
  • Йиғим - 1.35 БҲМ
Chat