Нималар суғурталанади?
Қурилиш таваккалчиликларини суғурта қилиш — қурилиш-монтаж ишлари даврида объект, материаллар, ускуналар ва учинчи шахсларга зарар етказилиши хавфини суғурталаш.
Суғурта объектига:
- қурилаётган бино ва иншоотлар;
- қурилиш материаллари;
- машина ва ускуналар;
- монтаж қилинаётган конструкциялар;
- қурилиш ишлари даврида учинчи шахсларга етказилиши мумкин бўлган зарар учун жавобгарлик кириши мумкин.
Қайси хавфлар қопланиши мумкин?
Шартнома шартларига кўра:
- ёнғин ва портлаш;
- табиий офатлар;
- сув босиши;
- ўғирлик ва учинчи шахсларнинг қасддан ҳаракатлари;
- қурилиш конструкцияларининг қулаши;
- электр тармоғидаги носозликлар;
- қурилиш ишлари вақтида учинчи шахсларга зарар етказилиши суғурта билан қопланиши мумкин.
Шартнома муддати
Суғурта шартномаси, одатда, қурилиш пудрат шартномасида кўрсатилган қурилиш муддатига тузилади.
Объектни топшириш муддати узайтирилса, қўшимча келишув ва қўшимча суғурта мукофоти асосида полис муддати ҳам узайтирилиши мумкин.
Суғурта пули қандай белгиланади?
Суғурта пули:
- объектнинг қурилиш қиймати;
- бажариладиган ишлар ҳажми;
- материал ва ускуналар қиймати;
- учинчи шахслар олдидаги жавобгарлик хавфи ҳисобга олинган ҳолда белгиланади.
Суғурталовчининг жавобгарлиги шартномада кўрсатилган суғурта пули билан чекланади.
Қайси зарарлар қопланмаслиги мумкин?
Қоида тариқасида:
- қасддан етказилган зарар;
- табиий эскириш;
- лойиҳа ёки ишлардаги камчиликни оддий тузатиш харажати;
- шартномада суғурталанмаган материаллар;
- ҳужжатлар ва қимматли қоғозларнинг йўқолиши;
- фақат хатлов вақтида аниқланган камомад қопланмайди.
Шартномадаги истиснолар рўйхатини алоҳида текшириш керак.
Ҳодиса юз берганда
Пудратчи ёки суғурта қилдирувчи:
- хавфни бартараф этиш чораларини кўриши;
- ҳодисани фото ва видео орқали қайд этиши;
- тегишли органларни хабардор қилиши;
- суғурталовчига ўз вақтида хабар бериши;
- зарар кўламини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиши керак.