Қоидалар татбиқ этилмайдиган жойлар
Автомобилларни сақлаш жойларига оид мазкур тартиб:
- фуқаролар ўз маблағлари ҳисобига қурган якка тартибдаги гаражларга;
- ташкилотларга ажратилган ва транспорт сақланганлиги учун тўлов ундирилмайдиган жойларга;
- қонунчилик бузилганлиги учун ушланган транспорт воситалари қўйиладиган махсус сақлаш жойларига татбиқ этилмайди.
Пулли сақлаш хизматлари автомобиль тўхташ жойларида юридик шахслар томонидан кўрсатилади.
Пулли тўхташ жойига қўйиладиган талаблар
Тўхташ жойида қуйидагилар бўлиши керак:
- қаттиқ қоплама ва етарли ёритиш;
- чиқинди контейнерлари;
- ёнғинга қарши воситалар;
- хавфсиз кириш ва чиқиш жойлари;
- ҳудудни чекловчи тўсиқ;
- электрон шлагбаум ёки бошқа кириш-чиқиш қурилмаси;
- автомобилларни жойлаштириш схемаси;
- транспорт ҳаракати учун ажратилган полосалар;
- ногиронлиги бўлган шахслар транспорти учун камида 2 та махсус жой.
2026 йил 1 январдан электрон шлагбаум махсус хотира билан жиҳозланган ва солиқ органларининг ахборот тизимига интеграция қилинган бўлиши шарт.
Мижозга тақдим этиладиган маълумотлар
Кириш жойида кўринадиган ҳолда:
- сақлаш хизматининг тарифлари ва шартлари;
- юридик шахснинг номи;
- иш режими;
- телефон рақами;
- транспортни сақлаш қоидалари;
- ёнғин хавфсизлиги талаблари;
- масъул шахслар ҳақидаги маълумотлар жойлаштирилиши керак.
Муҳим: ҳайдовчи тўловни амалга оширишдан олдин хизмат нархи, сақлаш шартлари ва тўхташ жойининг иш режими билан танишиш ҳуқуқига эга.
Тўхташ жойидаги тақиқлар
Тўхташ жойи ҳудудида:
- 5 км/соатдан юқори тезликда ҳаракатланиш;
- тамаки чекиш ва спиртли ичимлик истеъмол қилиш;
- очиқ оловдан фойдаланиш;
- махсус жойдан ташқарида автомобиль ювиш, таъмирлаш ёки ёнилғи қуйиш;
- ёнилғи-мойлаш материалларини сақлаш;
- автомобилни чорпоя ёки тагликларга қўйиш тақиқланади.
Тартиб Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 июлдаги 213-сон қарори билан белгиланган.