Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 99725 марта ўқилди

Тавсиянома олиш ҳуқуқига эга хотин-қизлар

Қуйидаги тоифалардан бирига кирувчи хотин-қизларга қўшимча давлат гранти доирасидаги танловда иштирок этиш учун тавсиянома берилади:

  • Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг хотин-қизлари;
  • отаси, онаси ёки уларнинг ҳар иккиси вафот этган, тўлиқсиз оилада тарбияланаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож қизлар;
  • турмуш ўртоғи вафот этган, вояга етмаган фарзандини ёлғиз тарбиялаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллар;
  • ногиронлиги бўлган фарзанди бор эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар;
  • икки ва ундан ортиқ фарзанд тарбиялаётган ва бошқа қариндошларидан алоҳида, шу жумладан ижарада яшаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож ёлғиз аёлларнинг қизлари;
  • ота-онасидан бири ёки ҳар иккиси I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар.

Мезонлардан бирига мос келган талабгор яшаш жойидаги туман ёки шаҳар оила ва хотин-қизлар бўлимига электрон шаклда мурожаат қилади.

Тавсиянома фақат қўшимча давлат гранти учун танловда иштирок этиш ҳуқуқини беради. У ўқишга қабул қилиш ёки грант ажратилишини кафолатламайди.

Тавсиянома бир йил амал қилади ва биринчи танланган таълим йўналишига нисбатан қўлланади. Тартиб Вазирлар Маҳкамасининг 402-сон қарори билан белгиланган.

Chat