Жиноят процессида иштирок этаётган болага:
Болага унинг процессуал ҳуқуқлари ёши ва тушуниш даражасига мос, содда тилда тушунтирилиши керак.
Ҳеч ким ўзига ва яқин қариндошларига қарши гувоҳлик беришга мажбур эмас. Боланинг сукут сақлаши унинг айбдорлигини тасдиқламайди.
Вояга етмаган гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчига доир ишда ҳимоячининг иштироки мажбурий. Боланинг ёки унинг қонуний вакилининг ҳимоячидан воз кечиши юридик кучга эга эмас.
Бола:
Қонуний вакил процессуал ҳаракатларда иштирок этади, аммо у болага босим ўтказиши ёки иш бўйича ҳақиқатни аниқлашга тўсқинлик қилиши мумкин эмас.
Вояга етмаган гувоҳ ёки жабрланувчи унинг қонуний вакили ёки катта ёшдаги яқин қариндоши, педагог ва (ёки) психолог ёхуд жабрланувчининг вакили иштирокида сўроқ қилинади.
Педагог ёки психологни жалб қилиш:
Бир кун давомида вояга етмаган гувоҳ ёки жабрланувчини сўроқ қилиш:
Сўроқ давомийлиги фақат юқори чегаралар билан эмас, боланинг соғлиғи, руҳий ҳолати ва чарчаш даражаси билан ҳам белгиланади. Зарур бўлса, сўроқ олдинроқ тўхтатилиши шарт.
Жинсий эркинликка қарши жиноятлар, одам савдоси ва боланинг манфаатлари талаб қиладиган бошқа ҳолларда сўроқ махсус жиҳозланган хонада аудио ва видео қайддан фойдаланган ҳолда ўтказилиши мумкин.