
Ёрдам қуйидаги 30 ёшдан ошган хотин-қизларга берилиши мумкин:
Хотин-қиз тиббий ва психологик ёрдамга муҳтожлар сифатида «Аёллар дафтари»нинг тегишли тоифасига киритилади.
Даволаниш харажатларини қоплаш — тиббий хизмат қийматини «Аёллар дафтари» жамғармасидан Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси орқали тиббиёт ташкилотига тўлаш.
Ёрдам миқдори:
Мазкур ёрдам бир йилда бир марта кўрсатилади.
Даволаниш учун ихтисослаштирилган тиббиёт муассасасига берилган:
Давлат ахборот тизимларида мавжуд ижтимоий ва даромад маълумотлари электрон тарзда текширилади.
Ёрдам ажратилиши учун йўлланма асосида тиббий ёрдам олиш навбати камида икки ой бўлиши керак. Навбат муддати аввалги ойда навбати келган беморлар сонидан келиб чиқиб Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ҳисобланади.
Ёрдам олувчилар имтиёзли шахсларни ҳисобга олиш ва даволанишга йўллаш электрон тизимида алоҳида навбатда юритилади.
Даволаниш Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси томонидан белгиланган тартибда танланган ва тегишли шартнома тузилган давлат ёки нодавлат тиббиёт ташкилотида амалга оширилади.
Ёрдам маблағи беморнинг қўлига берилмайди. Даволанишдан кейин тегишли маблағ Давлат тиббий суғуртаси жамғармасига, сўнг тиббиёт ташкилотига ўтказилади.
Ёрдам:
Рад этиш сабаблари бартараф этилгандан кейин қайта мурожаат қилиш ёки қарор устидан юқори турувчи органга ёхуд маъмурий судга шикоят қилиш мумкин.