Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 56226 марта ўқилди

Гендер тенглик тушунчаси

Гендер тенглик жамият ҳаёти ва фаолиятининг барча соҳаларида, жумладан сиёсат, иқтисодиёт, ҳуқуқ, меҳнат, маданият, таълим, илм-фан, спорт ва соғлиқни сақлашда хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқ, масъулият ва имкониятларга эга бўлишини англатади.

«Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида»ги Қонун давлат томонидан хотин-қизлар ва эркакларга шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқларни амалга ошириш учун тенг шароитлар яратилишини кафолатлайди.

Гендер тенглик барча инсонларни бир хил ҳолатга келтириш эмас, балки ҳуқуқ ва имкониятлардан жинсидан қатъи назар тенг фойдаланиш учун адолатли шароит яратишдир.

Асосий принциплар

Гендер тенгликни таъминлашнинг асосий принциплари:

  1. қонунийлик — барча қарор ва ҳаракатлар қонунчиликка мувофиқ бўлиши;
  2. демократия — хотин-қизлар ва эркакларнинг жамият ва давлат ишларида тенг иштирок этиши;
  3. очиқлик — гендер сиёсати ва қабул қилинаётган қарорлар ҳақида ахборотдан фойдаланиш имконияти;
  4. ошкоралик — давлат органлари фаолияти, натижалар ва муаммоларнинг жамоатчиликка маълум қилиниши.

Жинс бўйича камситиш

Бевосита камситиш шахсга айнан унинг жинси сабабли бошқа шахсга нисбатан ноқулайроқ муносабатда бўлишда намоён бўлади.

Билвосита камситиш ташқи жиҳатдан барчага бир хил қоида ёки талаб қўлланилса-да, у муайян жинсдаги шахсларни амалда ноқулай ҳолатга тушириб қўйишини англатади.

Қонунда белгиланган айрим фарқлар, жумладан ҳомиладорлик, бола туғиш ва эмизиш билан боғлиқ муҳофаза чоралари, шунингдек ҳақиқий тенгликка эришиш учун қўлланиладиган вақтинчалик махсус чоралар камситиш ҳисобланмайди.

Ҳуқуқларни ҳимоя қилиш

Жинс бўйича камситишга учраган шахс ваколатли давлат органларига ёки судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Ҳуқуқни ҳимоя қилишда камситувчи қарорни бекор қилиш, бузилган ҳуқуқни тиклаш ва қонунда назарда тутилган бошқа чораларни қўллаш талаб қилиниши мумкин.

Chat