Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 16223 марта ўқилди

Таълим олишда тенг имкониятлар

«Таълим тўғрисида»ги Қонун ҳар кимга таълим олиш учун тенг ҳуқуқларни кафолатлайди. Таълим муассасасига қабул қилиш, ўқитиш, баҳолаш ёки таълим хизматларидан фойдаланишда шахсни жинси сабабли асоссиз чеклашга йўл қўйилмайди.

Гендер стратегияси қуйидагиларни назарда тутади:

  • хотин-қизлар ва эркакларни бутун умр давомида ўқишга рағбатлантириш;
  • ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларни таълим билан қамраб олиш;
  • хотин-қизларни илм-фан, ахборот технологиялари ва инновацияларга кенг жалб қилиш;
  • дарсликлар ва ўқув материалларини гендер экспертизасидан ўтказиш;
  • касб танлашда гендер стереотипларини камайтириш.

Қизлар фақат муайян касбларга, ўғил болалар эса бошқа касбларга мос деган қараш таълим ва касб танлаш имкониятларини чекламаслиги керак.

Илм-фан ва спорт

Хотин-қизларнинг илмий лойиҳалар, инновацион ишланмалар, ихтирочилик ва рақамли технологиялардаги иштироки қўллаб-қувватланади.

Спорт соҳасида хотин-қизлар ва эркаклар учун спорт объектлари, машғулотлар, мусобақалар ва профессионал тайёргарликдан тенг фойдаланиш имкониятлари яратилиши лозим.

Соғлиқни сақлаш ва репродуктив саломатлик

Хотин-қизлар ва эркаклар тиббий ахборот, профилактика, диагностика ва даволаш хизматларидан тенг фойдаланиш ҳуқуқига эга.

Стратегия оилани режалаштириш бўйича тиббий маданиятни ошириш, репродуктив саломатликни мустаҳкамлаш, яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг салбий оқибатлари ҳақида хабардорликни ошириш ва қишлоқ жойларида тиббий-ижтимоий хизматлар сифатини яхшилашни назарда тутади.

Тиббий хизмат кўрсатишда инсоннинг қадр-қиммати, шахсий ҳаёти ва тиббий сирининг дахлсизлиги таъминланиши керак.

Амалий натижалар

2026 йилги комплекс чора-тадбирлар дастурида қайд этилишича, 2025 йилда олий таълимда таҳсил олаётган хотин-қизлар улуши бакалавриатда 53,9 фоизни, магистратурада 66,1 фоизни, олий таълимдан кейинги таълимда эса 52 фоизни ташкил этган.

Chat