Аҳоли пунктларида сақланаётган итлар белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилади ва ҳар йили қайта рўйхатдан ўтказилади. Рўйхатдан ўтказиш ит қутуришга қарши дастлабки эмланганда амалга оширилади ва унга ветеринария паспорти расмийлаштирилади.
Итлар 3 ойлик ёшдан бошлаб қутуришга қарши эмланади. Янги сотиб олинган ёки олинган, аввал қачон эмлангани номаълум бўлган ит 1 ҳафта ичида қутуришга қарши эмланиши, ветеринария паспорти олиниши ва рўйхатдан ўтказилиши керак.
Кўп квартирали уйнинг алоҳида квартирасида қўшнилар ҳамда уй-жой мулкдорлари бошқарув органининг розилиги билан 1 та ит ва 1 та мушукдан ошмаган миқдорда ҳайвон сақлашга рухсат этилади.
Алоҳида ҳовлида ит боғланган ҳолда ёки унинг чиқиб кетишига йўл қўймайдиган ўралган ҳудудда сақланиши керак. Итнинг соат 08:00 гача ва 22:00 дан кейин узлуксиз вовуллашига йўл қўймаслик лозим.
Итни олиб чиқишда унинг қочиб кетиши ёки одамлар ва бошқа ҳайвонларга ҳужум қилишига йўл қўймаслик шарт.
Очиқ ҳудудда ит тумшуқбоғда ва узунлиги 2 метрдан ошмайдиган етакловда, жамоат жойларида эса узунлиги 1 метрдан ошмайдиган етакловда олиб юрилади. Итни тумшуқбоғсиз ва етакловсиз фақат махсус ажратилган майдончаларда сайр қилдириш мумкин.
Маст ҳолатдаги шахсларга ва 14 ёшга тўлмаган болаларга итни сайр қилдириш тақиқланади.
Ҳайвонларни жамоат транспортида олиб юришга нисбатан умумий чеклов мавжуд. Бироқ кичик итлар ва мушукларни уларнинг чиқиб кетишига йўл қўймайдиган ҳамда бошқа йўловчиларга халақит бермайдиган хавфсиз кўчма қурилма, контейнер ёки бошқа мосламада жамоат транспортида олиб юришга рухсат этилади.
Шунингдек, ҳайвонларни озиқ-овқат маҳсулотлари сотиладиган савдо ва умумий овқатланиш жойларига олиб кириш ҳамда белгиланмаган жойларда ювиш каби ҳаракатларга йўл қўйилмайди.
Эслатма: кичик ит ва мушукларни жамоат транспортида олиб юриш мутлақ тақиқланмаган. Улар хавфсиз кўчма қурилмада бўлиши ва бошқа йўловчиларга халақит бермаслиги шарт.
Ҳайвон эгаси:
Кўча ва бошқа жамоат жойларида қаровсиз юрган ит ва мушуклар, ҳатто уларда бўйинбоқ, жетон ёки тумшуқбоғ бўлса ҳам, белгиланган тартибда тутилиши мумкин.
Ҳайвонларни сақлаш қоидаларини бузганлик учун:
Агар шу ҳуқуқбузарлик одамлар соғлиғига зарар етказса ёки жисмоний ёхуд юридик шахснинг мол-мулкига шикаст етказса ва қилмиш жиноят аломатларини ташкил этмаса: