Маълумотнома кўчмас мулк объекти тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатлари ва бузиш режаларига мувофиқ бузилишга тушган ёки тушмаганлиги ҳақида расмий ахборот беради.
Давлат хизматидан жисмоний ва юридик шахслар фойдаланиши мумкин. Маълумотнома Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармалари томонидан берилади.
Ариза Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали берилади.
Жисмоний шахс сўровномада:
Юридик шахс ташкилотнинг тўлиқ номи, СТИР, телефон рақами ва объектнинг кадастр рақамини кўрсатади. Электрон почта манзили мавжуд бўлса киритилади. Учинчи шахс мурожаат қилганда нотариал тасдиқланган ишончнома талаб этилади.
Давлат хизмати учун БҲМнинг 5 фоизи миқдорида йиғим ундирилади. Маълумотнома 3 иш кунида электрон шаклда расмийлаштирилади.
Нотўғри ёки тўлиқ бўлмаган маълумотлар тақдим этилиши хизматни рад этишга асос бўлиши мумкин. Рад жавоби ёки ваколатли органнинг ҳаракати устидан юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилиш мумкин.
Муҳим: ушбу маълумотнома ахборот хусусиятига эга. У кўчмас мулкни бузиш учун рухсатнома ҳисобланмайди ҳамда ер участкасини жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш, мулкдор билан келишиш ва компенсация тўлаш тартибларини алмаштирмайди.