август ойидаги қабул — навбатдаги ўқув йили учун тасдиқланган давлат гранти ва тўлов-контракт асосидаги ҳамда молиявий мустақиллик берилган олий таълим муассасаларининг кузатув кенгашлари томонидан тасдиқланган тўлов-контракт асосидаги қабул параметрларига мувофиқ;
январь ойидаги қабул — дастлабки қабул натижаларига кўра тўлмаган ўринлар ҳамда Давлат комиссияси томонидан тасдиқланган қўшимча тўлов-контракт асосидаги қабул параметрларига мувофиқ амалга оширилади;
в) давлат олий таълим муассасалари магистратурасига қўшимча қабул параметрлари асосида ўқишга қабул қилинган абитуриентларнинг тўлов-контракт суммаси бир талабага тўғри келадиган реал харажатлардан келиб чиқиб, олий таълим муассасаси томонидан мустақил белгиланади;
г) табақалаштирилган тўлов-контракт миқдори Давлат комиссияси томонидан белгиланган суммадан кам бўлмаган миқдорда олий таълим муассасалари томонидан мустақил белгиланади;
д) қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ олий таълим муассасаларига имтиҳонларсиз давлат гранти асосида ўқишга кириш бўйича имтиёзга эга бўлган шахслар умумий қабул параметрларидан ташқари қўшимча давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади;
е) давлат олий таълим муассасаларига бўйсунуви бўйича вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда чет эл фуқаросини тўлов-контракт асосида ўқитиш қийматини тегишли таълим йўналиши ва мутахассислик учун Ўзбекистон Республикаси фуқароларига нисбатан белгиланган базавий тўлов-контракт миқдоридан кам бўлмаган миқдорда белгилаш ҳуқуқи берилади. Бунда, чет эл фуқароси олий таълим муассасаси томонидан ўтказиладиган суҳбат натижасига кўра ўқишга қабул қилинади.