Президентнинг 2025 йил 30 январдаги ПҚ–34-сон қарорига мувофиқ, 2025 йил 1 апрелдан 2028 йил 1 январга қадар белгиланган шартларга жавоб берадиган чорвачилик ва паррандачилик хўжаликларига Давлат бюджетига тўланган қўшилган қиймат солиғининг 50 фоизи қайтарилади.
Бу имтиёз ишлаб чиқарилган гўшт, сут, парранда гўшти ва тухумни сотишдан тушган тушуми жами товарлар ва хизматларни сотишдан олинган даромаднинг камида 90 фоизини ташкил этган хўжаликларга нисбатан қўлланилади.
ҚҚС ҳар ойнинг 25-санасига қадар белгиланган тартибда қайтарилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 28 апрелдаги 206-сон қарорига мувофиқ, маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан гўшт йўналишидаги паррандаларнинг ота-она галасини шакллантириш учун сотиб олинган ҳар бир бир кунлик наслдор жўжага 15 000 сўм субсидия ажратилади.
Субсидия юридик шахс мақомига эга бўлган ва жўжаларни Ўзбекистон ҳудудида парваришлайдиган паррандачилик хўжаликларига берилади.
Талабгор жўжаларни сотиб олгандан кейин Агропортал орқали туман ёки шаҳар ветеринария бўлимига мурожаат қилади.
Аризага қуйидагилар илова қилинади:
Низомда кўрсатилмаган бошқа ҳужжатларни талаб қилишга йўл қўйилмайди. Ветеринария бўлими ҳужжатлар ва жўжаларни 3 иш кунида ўрганади ҳамда хулосани Агропортал орқали ваколатли агентликка юборади.
2024 йил 1 январга қадар амал қилган ҳар бир килограмм парранда гўшти ёки тухум учун эски маҳсулот субсидиялари ҳозир қўлланилмайди.