Таълим кредити ахборот технологиялари соҳасида ўқиш учун IT Park резиденти бўлган ташкилотларнинг ўқув курсларига ажратилади.
IT соҳасида таълим берувчи резидент ташкилотлар реестри IT Park томонидан электрон шаклда юритилади.
Шу сабаб ҳар қандай хусусий IT курс автоматик равишда мазкур имтиёзли кредит дастурига кирмайди.
Кредит:
Таълим кредити:
Кредит Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида ажратилади.
Агар Марказий банк асосий ставкаси кейинчалик пасайтирилса, кредит ставкаси ҳам мутаносиб равишда пасаяди. Асосий ставка ошса, кредит бўйича ставка ўзгаришсиз қолади.
Умумий ҳолда банк кредит қайтарилишини таъминлаш бўйича ўз талабларини қўллаши мумкин.
Бироқ 2026 йил 1 февралдан Ижтимоий реестрга киритилган оилалар фарзандлари бўлган ёшларга IT соҳасида ўқиш учун ажратиладиган таълим кредитида гаров ва кафиллик талаб этилмайди.
Кредит мақсадли бўлиб, IT курсларида ўқиш ҳақини молиялаштириш учун ажратилади. Банк курснинг IT Park резиденти эканини ва тегишли реестрда мавжудлигини текшириши мумкин.
Ҳа, бу таълим кредитидан алоҳида кредит механизми.
IT Park резиденти бўлган ташкилотнинг IT курсларида:
Ушбу кредитлар бўйича фоиз тўловларининг Марказий банк асосий ставкасининг 1,5 бараваригача бўлган қисми Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан компенсация қилинади.
Компьютер учун кредит маблағи компьютер сотувчи тадбиркорлик субъектининг ҳисобварағига ўтказилади.
Эслатма: кредит олишдан олдин ўқув марказининг IT Park резиденти эканини текшириш муҳим. Оддий хусусий ўқув марказида ўқишнинг ўзи ушбу имтиёзли кредитдан фойдаланиш ҳуқуқини бермайди.