Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 32946 марта ўқилди

Спорт вазирлиги қандай орган?

Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги спорт соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи давлат бошқаруви органи ҳисобланади ва ўз фаолиятида Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади.

Вазирликнинг асосий вазифалари нималар?

Вазирлик, жумладан:

  • аҳоли, айниқса болалар ва ёшларни спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб этиш;
  • оммавий спорт ва соғлом турмуш тарзини ривожлантириш;
  • спорт инфратузилмасини кенгайтириш;
  • спорт таълими тизимини такомиллаштириш;
  • профессионал спортни ривожлантириш;
  • Олимпия, Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинлари ҳамда бошқа халқаро мусобақалар учун юқори малакали спортчилар тайёрлаш;
  • ногиронлиги бўлган шахслар учун спорт билан шуғулланиш имкониятларини кенгайтириш бўйича давлат сиёсатини амалга оширади.

Вазирликнинг ишонч телефони — +998 55 520-90-07.

Chat