Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 13693 марта ўқилди

Нодавлат спорт-таълим муассасаларига 2026 йилгача имтиёзлар берилди – Gazeta

Қандай қўллаб-қувватлаш чоралари мавжуд?

Нодавлат спорт-таълим муассасалари Солиқ кодексида ижтимоий соҳада фаолият юритувчи юридик шахслар учун назарда тутилган солиқ имтиёзларидан белгиланган шартлар асосида фойдаланиши мумкин.

Шунингдек, нуфузли халқаро спорт мусобақаларида ғолиб ёки совриндор бўлган спортчиларни тайёрлаган нодавлат спорт-таълим муассасалари тренерларига давлат спорт-таълим муассасалари тренерлари учун белгиланган тартибда бир марталик пул мукофотлари татбиқ этилади.

Эслатма: ПҚ–302-сон қарорда назарда тутилган биноларни бепул бериш ва ижара харажатларини 50 фоизга камайтириш бўйича вақтинчалик имтиёзлар 2026 йил 1 январга келиб тугаган.

Chat