Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 3690 марта ўқилди

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида майнинг ва крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари фаолиятини амалга оширувчи юридик шахслар (майнерлар ва хизматлар провайдерлари) томонидан ушбу фаолиятни амалга ошириш учун йиғимлар тўланади.

Йиғимлар уларни тўлаш санасида амалда бўлган базавий ҳисоблаш миқдорига (бундан буён матнда БҲМ деб юритилади) нисбатан қуйидаги миқдорларда белгиланди:

  1. майнинг фаолияти учун — БҲМнинг 10 баравари;
  2. хизматлар провайдерлари бўйича:
  • крипто-биржа фаолияти учун — БҲМнинг 400 баравари;
  • майнинг-пул фаолияти учун — БҲМнинг 100 баравари;
  • крипто-депозитарий фаолияти учун — БҲМнинг 5 баравари;
  • крипто-дўкон фаолияти учун — БҲМнинг 20 баравари.

Йиғимлар майнерлар ва хизматлар провайдерлари томонидан крипто-активлар айланмаси соҳасидаги фаолият билан шуғулланиш учун белгиланган тартибда лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олган пайтдан эътиборан ҳар ойда тўланади.

Бунда, лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат жорий ойнинг 20 санасига қадар олинганда, йиғим ушбу ой учун тўлиқ миқдорда, лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат жорий ойнинг йигирманчи санасидан кейин олинганда эса кейинги ойнинг биринчи санасидан бошлаб тўланади.

Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги фаолият тўхтатиб турилганда ёки тугатилганда, йиғимни ҳисоблаб чиқариш кейинги ойнинг биринчи санасидан бошлаб тўхтатиб турилади.

Йиғимлар ҳар ойда олдиндан тўлов тарзида мазкур ойнинг ўнинчи санасига қадар Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар агентлигининг ғазна ҳисобварағига ўтказилади.

Chat