Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 13117 марта ўқилди

Гимнастика мактабига ўқувчиларни қабул қилиш тартиби тасдиқланди /  Olamsport.com

Ҳужжатлар қачон қабул қилинади?

Гимнастика мактаби қабул танлови ҳақида ҳужжатларни қабул қилиш бошланишидан камида 2 ой олдин эълон беради.

Ҳужжатлар ҳар йили 1 августдан 10 августгача қабул қилинади.

Қандай ҳужжатлар керак?

Ота-она ёки унинг ўрнини босувчи шахс:

  • ариза;
  • туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома нусхаси;
  • баҳолар табели нусхаси;
  • 3,5 х 4,5 см ўлчамдаги 6 та рангли фотосурат;
  • мавжуд бўлса спорт натижаларини тасдиқловчи ҳужжатлар ва спорт паспорти;
  • 026-У, 063-У ва 086-У шаклдаги тиббий маълумотномалар тақдим этади.

Рўйхатда кўрсатилмаган бошқа ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.

Синов қачон бўлади?

Жисмоний тайёргарлик синовлари ҳар йили 20–25 август кунлари ўтказилади.

Натижадан норози номзод ёки унинг ота-онаси натижа эълон қилинганидан кейин 3 кун ичида апелляция бериши мумкин. Апелляция ҳам 3 кун ичида кўриб чиқилади.

Chat