
Саралаш қандай босқичларда ўтказилади?
Бокс бўйича иқтидорли ёшларни аниқлаш ва саралаш учун уч босқичли тизим амал қилади:
- биринчи босқич — таълим муассасалари ва спорт мактабларидан сараланган спортчилар ўртасида туман (шаҳар) мусобақалари;
- иккинчи босқич — боксга ихтисослашган спорт мактаблари, таълим муассасалари ва спорт клубларидан сараланган спортчилар ўртасида ҳудудий мусобақалар;
- учинчи босқич — саралашдан ўтган спортчилар иштирокида республика даражасидаги мусобақалар.
Ушбу тизимнинг асосий мақсади иқтидорли ёш боксчиларни эрта аниқлаш ва юқори спорт натижаларига тайёрлашдан иборат.