Алкоголь, гиёҳвандлик воситалари ёки бошқа психоактив моддалар таъсирида маст бўлиб, мустақил ҳаракатланиш қобилиятини йўқотган ёки қаердалигини англай олмайдиган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш учун туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмалари таркибида камида 10 ўринли туманлараро пунктлар ташкил этилади.
Пунктлар видеокузатув камералари билан жиҳозланиши, ички режим ва жамоат тартиби эса Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш департаменти бўлинмалари томонидан таъминланиши лозим.
Ички ишлар органлари ходимлари жамоат жойидаги маст шахсни пунктга олиб боришда қуйидаги ҳолатларни ҳисобга олади:
Яшаш жойидан шахсни мазкур пунктга олиб бориш ушбу умумий жамоат жойи механизмига кирмайди.
Эслатма: алкоголь ёки бошқа психоактив моддалардан оғир заҳарланиш, ҳушсизлик ёки кома ҳолати ушбу пункт тартибига кирмайди. Бундай ҳолатда шошилинч тиббий ёрдам талаб этилади.
Мастлик ҳолатидаги шахсни ички ишлар органлари ходимлари аниқлайди ва тиббий кўрсатма мавжуд бўлса хизмат автомашинасида пунктга етказади.
Агар шахс ҳушсиз бўлса, оғир тан жароҳати олган бўлса ёки ҳаёти ва соғлиғига бошқа жиддий хавф мавжуд бўлса, ички ишлар ходими зудлик билан тез тиббий ёрдам бригадасини чақиради. Тез ёрдам етиб келиш имкони бўлмаса, шахс тиббиёт муассасасига хизмат автомобилида етказилади.
Пунктнинг вазифаларига:
Шахс пунктда 12 соатгача бўлса далолатнома расмийлаштирилади. У 12 соатдан кўп қолса ва тиббий кўрсатма мавжуд бўлса, касаллик тарихи юритилади.
Тиббий ёрдам кўрсатилиб, шахс ҳушёр ҳолатга келтирилгандан кейин шифокор уни қайта кўрикдан ўтказади ва чиқариш мумкинлиги ҳақида хулоса беради.
Ҳушёр ҳолатга келтириш муддати 3 соатдан кам бўлмаслиги керак.
Агар шахс 23:00 дан 06:00 гача бўлган тунги вақтда ёки йилнинг совуқ даврида чиқарилса, у қариндошлари кузатуви остида чиқарилади.
Шахс: