Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 11734 марта ўқилди

Ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳнома ҳар бир ўлим ҳолларида тиббий муассаса ёки суд-тиббий экспертиза бюроси томонидан берилади.

  • ФҲДЁ органларига ўлим ҳақидаги гувоҳнома ҳамда дафн маросимига бир марталик нафақа пулини тўлаш учун маълумотнома олиш учун тақдим этилади.

  • Ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳнома уни тўлдирган шифокор (фельдшер) ёки суд-тиббий экспертиза бюроси эксперти томонидан имзоланиб, тиббий муассаса ёки суд-тиббий экспертиза бюросининг гербли муҳри билан тасдиқланади.
  • Ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳнома йўқотиб қўйилган ёки яроқсиз ҳолга келган тақдирда манфаатдор шахснинг ёзма аризасига кўра «дубликат» белгиси қўйилган янги ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳнома тўлдирилиб берилиши мумкин.

Ваколатли орган: тиббий муассасалар ва суд-тиббий экспертиза бюролари.

Тақдим этиладиган ҳужжатлар: шифокор томонидан бемор соғлиғини кузатиш натижалари, унинг ўлимигача бўлган соғлиғи ҳолатини батафсил ёритувчи тиббий ҳужжатларга патологоанатомик текширув натижаси бўйича тузилган хулоса.

Хизмат учун тўлов: бепул.

Норматив ҳужжатлар

 
 
Chat