Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарни кесиш ёки қонунчиликда белгиланган ҳолларда кўчириб ўтказиш учун жисмоний ва юридик шахслар рухсатнома олишга мурожаат қилиши мумкин.
Рухсат бериш ваколати Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг тегишли ҳудудий бўлинмаларига тегишли.
Аризада:
Мурожаат махсус электрон тизим орқали амалга оширилади.
Аризани кўриб чиқиш учун БҲМнинг 30 фоизи миқдорида йиғим тўланади.
Агар дарахтни кесишга рухсат берилса, дарахтнинг тури ва танаси диаметрига қараб БҲМга нисбатан белгиланган коэффициентларда кесиш учун алоҳида тўлов ҳисобланади. Шу сабабли барча дарахтлар учун ягона рухсатнома қиймати мавжуд эмас.
Амалдаги тартиб бўйича ариза 10 иш куни ичида кўриб чиқилади.
Рухсат бериш жараёнида ваколатли орган дарахт ва буталарни жойига чиққан ҳолда ўрганади, уларни сақлаб қолиш ёки кўчириб ўтказиш имкониятини баҳолайди. Қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда кесиш ёки кўчириш масаласи юзасидан жамоатчилик эшитуви ҳам ўтказилади.
Дарахтни қурилиш ёки бошқа қонуний сабаб туфайли жойидан олиб ташлаш зарур бўлса, аввало уни бошқа жойга кўчириб ўтказиш имконияти кўриб чиқилади.
Кўчириш мумкин бўлган дарахт рухсатнома асосида бошқа жойга ўтказилади ва у 3 йил давомида парвариш қилиниши керак.
Рухсатнома асосида кесилган ҳар бир дарахт ёки бута учун компенсация тарзида 10 туп йирик ўлчамли кўчат экиш талаб этилади.
Дарахт кўчати 5 йиллик, бута кўчати 3 йиллик бўлиши ва улар камида 2 йил парвариш қилиниши керак.
Қуриган ёки касалланган дарахтни танаси ёки таг қисмидан санитария мақсадида кесиш тегишли комиссия қароридан кейин тўловсиз рухсатнома асосида амалга оширилади.
Дарахт ва буталарнинг шохларини санитария мақсадида кесиш ёки буташ учун рухсатнома талаб этилмайди.
Эслатма: аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган 30 фоиз БҲМ йиғими билан дарахтни кесиш учун ҳисобланадиган тўлов бир хил эмас. Кесишга рухсат берилганда дарахт тури ва диаметрига қараб алоҳида тўлов ҳисобланиши мумкин.