Спорт вазирлиги тизимида Нукус, Самарқанд ва Фарғона шаҳарларида Гимнастика спорт турларига тайёрлаш марказлари фаолият юритади.
Улар юридик шахс мақомига эга ихтисослаштирилган давлат спорт-таълим муассасалари бўлиб, қобилиятли ва иқтидорли ёшларни саралаш ва уларни терма жамоаларга номзод сифатида тайёрлашга ихтисослашган.
Марказларда 1–11-синф ўқувчилари таълим олади, умумий контингент 132 нафар этиб белгиланган. Умумтаълим фанлари яқин жойлашган умумий ўрта таълим мактабларида ўқитилади.
Ўқув дастурини ўзлаштириб, якуний давлат аттестациясидан ўтган 11-синф битирувчиларига давлат намунасидаги диплом берилади.