
Самарқанд вилоятини мамлакатнинг асосий туризм марказларидан бири сифатида ривожлантириш, уни йирик транспорт-логистика хабига айлантириш ҳамда хорижий ва маҳаллий сайёҳлар учун хизматлар сифатини ошириш бўйича чора-тадбирлар белгиланган.
Бу йўналишда Самарқанд халқаро аэропорти имкониятларидан кенг фойдаланиш, туристларга ахборот хизматларини кўрсатиш ва халқаро авиақатновларни кенгайтириш муҳим вазифалардан ҳисобланади.
2030 йил 1 январга қадар Самарқанд халқаро аэропортига мунтазам рейсларни амалга ошириш истагида бўлган хорижий авиакомпаниялар учун махсус тартиб амал қилади.
Аэропортни бошқарувчи хусусий шерик тегишли рухсатномани олиш учун Фуқаро авиацияси агентлигига мурожаат қилиши мумкин. Тақдим этилган ҳужжатлар:
Самарқанд халқаро аэропортида туристларга ҳудуддаги сайёҳлик объектлари, транспорт, жойлаштириш воситалари ва бошқа туристик хизматлар тўғрисида маълумот беришга мўлжалланган туризм ахборот хизматларини ташкил этиш назарда тутилган.