
Хоразм вилоятининг туристик салоҳиятидан самарали фойдаланиш бўйича 2026 йил учун қуйидаги мақсадлар белгиланган:
Шунингдек, 2026 йилда меҳмонхоналар сонини 115 тага, оилавий меҳмон уйларини 215 тага, хостелларни 22 тага етказиш мақсад қилинган.
Ҳудудда туристлар кўп ташриф буюрадиган объектларга олиб борувчи йўллар ва муҳандислик-коммуникация тармоқларини яхшилаш, санитария шароитларини такомиллаштириш, янги туристик йўналишлар яратиш ҳамда туризм хизматларини диверсификация қилиш чоралари назарда тутилган.
Урганч ва Хива шаҳарларида туристик кўчаларни ривожлантириш, уларда умумий овқатланиш, савдо, ҳунармандчилик, ахборот ва бошқа туристик хизматларни кенгайтириш ишлари ҳам дастурнинг муҳим йўналишларидан ҳисобланади.
Хоразмда тарихий-маърифий, этнографик, маданий-кўнгилочар ва экологик йўналишларда янги туристик маршрутлар ташкил этиш, музейлар ва ҳунармандчилик марказларининг туристик жозибадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилиши белгиланган.