Фуқаролар йиғинининг ваколатлари
Фуқаролар йиғини:
- фуқаролар йиғини раисини (оқсоқолини), унинг ўринбосарларини (фуқаролар йиғини раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари ҳамда ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиларини) ва маслаҳатчиларини, фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссияларнинг ҳамда тафтиш комиссиясининг раисларини ва аъзоларини сайлайди;
- фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) маслаҳатчиларининг ва фуқаролар йиғини кенгаши девонининг миқдор таркибини белгилайди, фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) тақдимига кўра фуқаролар йиғинининг масъул котибини тасдиқлайди;
- фуқаролар йиғини кенгаши ва фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялар фаолиятининг асосий йўналишларини белгилайди;
- фуқаролар йиғинининг фаолият дастурини ва харажатлар сметасини, ҳудудни комплекс ривожлантиришни таъминлашга, тегишли ҳудуд доирасида ободонлаштиришга, кўкаламзорлаштиришга ва санитария ҳолатини яхшилашга қаратилган тадбирлар режаларини тасдиқлайди;
- аҳолининг ижтимоий ночор қатламларини қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади, ушбу мақсадда марказлаштирилган тарзда ажратиладиган давлат маблағларидан қонунчиликда белгиланган тартибда мақсадли ва самарали фойдаланилишини таъминлайди;
- ва бошқалар;
Фуқаролар йиғини кенгашининг ваколатлари
- Фуқаролар йиғинининг қарорларини бажариш ва фуқаролар йиғинлари оралиғидаги даврда фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг жорий фаолиятини амалга ошириш учун фуқаролар йиғинининг кенгаши шакллантирилади.
- Фуқаролар йиғини кенгаши таркибига фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли), унинг ўринбосарлари (фуқаролар йиғини раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари ҳамда ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчилари) ва маслаҳатчилари, масъул котиб, туман (шаҳар) хотин-қизлар қўмитасининг хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассиси, шунингдек ҳудуддаги профилактика инспекторлари ва уларнинг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари, таълим муассасаларининг, қишлоқ врачлик пунктларининг ва оилавий поликлиникаларнинг раҳбарлари киради.
Фуқаролар йиғинининг кенгаши:
- фуқаролар йиғинини (фуқаролар вакилларининг йиғилишини) чақиради;
- фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялар ишини мувофиқлаштиради, ҳомийлик ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликдаги тадбирларни ўтказади;
- фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) тақдимига кўра фуқаролар йиғини кенгашининг девонини шакллантиради;
- Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатларига уларнинг сайловчилар билан учрашувларини уюштиришда, фуқароларни қабул қилишда, улар ўз сайлов округларида бошқа ваколатларини амалга оширишда кўмаклашади;
- ва бошқалар.