
Қонунга хилоф рад этиш ҳолатлари
Ишга қабул қилишда инсоннинг касбий ва ишчанлик сифатларига боғлиқ бўлмаган сабаблар асосида камситишга йўл қўйилмайди.
Қуйидаги ҳолатлар, жумладан, қонунга хилоф рад этиш ҳисобланади:
Иш берувчи номзоднинг айнан шу ишни бажариш учун зарур малакаси, касбий тайёргарлиги ва ишчанлик сифатларини баҳолаши мумкин. Лекин шахснинг ишчанлик сифатларига боғлиқ бўлмаган камситувчи сабаблар рад этиш учун асос бўла олмайди.
Рад этиш сабабини ёзма равишда олиш
Ишга қабул қилинмаган шахс иш берувчидан рад этиш сабабини ёзма равишда тушунтиришни талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Бундай талаб берилганда, ишга қабул қилиш ваколатига эга мансабдор шахс имзолаган ёзма асос фуқарога 3 кун ичида тақдим этилиши шарт.
Иш берувчи ёзма тушунтириш беришдан бош тортса ҳам, фуқаро ишга қабул қилиш қонунга хилоф равишда рад этилганлиги устидан шикоят қилиш ҳуқуқини йўқотмайди.
Нима қилиш мумкин?
Агар шахс ўзини қонунга хилоф равишда ишга қабул қилинмаган деб ҳисобласа, рад этиш устидан белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.
Жумладан, судга мурожаат қилиб:
талаб қилиш мумкин.
Низо судда кўриб чиқилганда, ишга қабул қилишни рад этиш қонуний бўлганини исботлаш вазифаси фуқарога эмас, иш берувчининг ўзига юкланади.