Нафақалар қуйидаги шахсларга тайинланади:
Қонунчиликка мувофиқ қуйидаги нафақалар тайинланади:
Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болага ногиронлик нафақаси ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган боланинг қонуний вакилига парваришлаш нафақаси фуқаронинг бирор-бир шаклдаги мурожаатисиз, проактив шаклда тайинланади.
Нафақани тайинлаш учун зарур маълумотлар тегишли давлат органларининг ахборот тизимларидан «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими орқали автоматик равишда олинади.
Нафақа тайинланган тақдирда унинг муддати, миқдори, қачон ва қаердан олиниши ҳақида қонуний вакилга СМС-хабар юборилади. Нафақа тайинлаш рад этилганда эса рад этиш сабаблари маълум қилинади.
Ногиронлик, боқувчисини йўқотганлик ва ёшга доир нафақаларни тайинлаш учун:
Нафақани тайинлаш бўйича ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг туман ва шаҳарлардаги «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари ҳисобланади.
Нафақа ахборот тизими орқали инсон омилисиз автоматик тарзда тайинланади. Давлат хизматини кўрсатганлик учун йиғим ундирилмайди.
Нафақалар нафақа олувчининг хоҳишига кўра:
Нафақалар ҳар ойда белгиланган муддатларда, бироқ жорий тўлов ойидан кечиктирмай тўланади.
Нафақа олувчи Ўзбекистон ҳудуди доирасида яшаш учун бошқа туман ёки шаҳарга кўчганда, нафақа тўлаш янги яшаш жойи бўйича давом эттирилади. Бунда тўлов аввалги яшаш жойида нафақа тўлаш тўхтатилган вақтдан бошлаб давом эттирилади.
Асос: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 мартдаги 119-сон қарори билан тасдиқланган Ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим тоифадаги шахсларга нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом.