Марказларда болаларни қараб туриш ва парваришлаш, уларнинг маиший, касбий ва мулоқот кўникмаларини шакллантириш, ижтимоий реабилитация қилиш ҳамда жамиятга мослаштириш бўйича хизматлар кўрсатилади.
Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган фуқароларнинг ногиронлиги бўлган болалари қуйидаги ташхислардан бири мавжуд бўлганда Марказга қабул қилиниши мумкин:
Болалар Марказга психологик-тиббий-педагогик комиссия хулосаси асосида ва бўш ўрин мавжуд бўлганда жойлаштирилади.
Қуйидаги ҳолатлар Марказга қабул қилишга қарши кўрсатмалар ҳисобланади:
Психологик-тиббий-педагогик комиссия текширув натижаларига кўра болани Марказга жойлаштириш ҳақида хулоса берса, унинг қонуний вакилига СМС-хабарнома юборилади.
Қонуний вакил СМС-хабарномани олганидан кейин болани 15 иш куни ичида Марказга олиб бориши керак.
Агар бола белгиланган муддатда Марказга жойлаштирилмаса, у учун банд қилинган бўш ўрин автоматик равишда бекор қилинади. Боланинг даволаниши билан боғлиқ ҳолатлар бундан мустасно.
Бола Марказга олиб келинганда унинг соғлиғи Марказдаги ижтимоий-психологик комиссия томонидан бир иш куни ичида кўрикдан ўтказилади.
Қабул қилинган бола кўпи билан 20 кун давомида кузатувга олинади. Шу даврда қабул қилишга қарши кўрсатма аниқланса, болани Марказдан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиниши мумкин ва бу ҳақда қонуний вакилга СМС-хабарнома юборилади.
Марказга қабул қилиш вақтида болада юқори ҳарорат ёки сабаби аниқланмаган тошма мавжудлиги аниқланса, уни қабул қилишни рад этишга йўл қўйилмайди.
Болани даволаш чоралари кўрилади ва у учун банд қилинган ўрин даволаниш муддати тугагунга қадар сақлаб турилади. Бола даволанганидан кейин Марказга жойлаштирилади.
Марказларда ногиронлиги бўлган болаларга:
бўйича хизматлар кўрсатилади.
Болаларнинг ижтимоий-моддий таъминоти, тарбияси, таълими ва меҳнат кўникмаларига ўргатилиши тўлиқ давлат таъминоти асосида амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 21 майдаги 271-сон қарори
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 575-сон қарори