Шрифт ўлчами
Кўриниш
Айрим шахслар шаҳар йўловчилар транспортидан (таксидан ташқари) бепул фойдаланиш ҳуқуқига эгалар.
2023 йил 1 апрелдан бошлаб Тошкент метрополитенининг тўлиқ фаолият кўрсатиши вақти давомида пенсия олувчиларга бепул хизмат кўрсатилади.
Пенсионер метрополитенда бир марта бепул юриш учун битта жетон олиш учун бир марталик махсус бепул жетонни реализация қиладиган метрополитен кассаси операторига пенсия гувоҳномасини кўрсатади, бунда бир марталик махсус бепул жетон фақат шахсан пенсионернинг ўзига берилади.
Ҳаётий мисол:Савол: Ч. исмли фуқаро қандай тоифадаги шахсларга ҳамроҳлик қилувчилар шаҳар йўловчилар транспортидан бепул фойдаланиш ҳуқуқига эгалиги ҳақида тушунтириш беришни сўради.
Жавоб: 1941 – 1945 йиллардаги урушнинг I гуруҳ ногиронига ва кўзи ожиз ногиронга ҳамроҳлик қилувчи шахс шаҳар йўловчилар транспортидан (таксидан ташқари) бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга.