Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 73893 марта ўқилди

Шахсий ҳуқуқлар кимларга тегишли?

Шахсий ҳуқуқ ва эркинликларнинг аксарияти фақат фуқароларга эмас, ҳар бир инсонга тегишли.

Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳар кимга туғилганидан бошлаб тегишли бўлиб, давлат томонидан эътироф этилади ва кафолатланади.

Яшаш ҳуқуқи

Яшаш ҳуқуқи — ҳар бир инсоннинг ажралмас ҳуқуқи.

Инсон ҳаётига суиқасд қилиш энг оғир жиноят ҳисобланади. Ўзбекистонда ўлим жазоси тақиқланган.

Шаън ва қадр-қиммат дахлсизлиги

Инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати дахлсиздир. Ҳеч нарса уларни камситиш учун асос бўлиши мумкин эмас.

Ҳеч ким:

  • қийноққа солиниши;
  • зўравонликка дучор этилиши;
  • шафқатсиз ёки ғайриинсоний муомалага учраши;
  • қадр-қимматини камситувчи жазога дучор қилиниши мумкин эмас.

Шахснинг розилигисиз унда тиббий ёки илмий тажриба ўтказиш тақиқланади.

Эркинлик ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқи

Шахсий дахлсизлик — инсонни қонунсиз ушлаш, қамоққа олиш ёки унинг эркинлигини бошқа тарзда чеклашга йўл қўйилмаслиги.

Шахсни ушлаш ва қамоққа олишга фақат қонунда белгиланган асослар ва тартибда йўл қўйилади.

Шахс ушланган пайтда унга:

  • ушлаш сабаблари;
  • ҳуқуқлари;
  • ўзига қўйилаётган айбловнинг моҳияти тушунтирилиши керак.

Айбсизлик презумпцияси

Айбсизлик презумпцияси — шахснинг айби суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан исботланмагунча у айбсиз ҳисобланиши.

Айбланувчи ўз айбсизлигини исботлаши шарт эмас. Бартараф этиб бўлмайдиган барча шубҳалар шахс фойдасига ҳал қилиниши керак.

Ҳеч ким ўзига ва яқин қариндошларига қарши гувоҳлик беришга мажбур эмас.

Малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқи

Ҳар ким малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқига эга.

Қонунда назарда тутилган ҳолларда юридик ёрдам давлат ҳисобидан кўрсатилади. Ушланган шахс ҳаракатланиш эркинлиги амалда чекланган пайтдан бошлаб адвокат ёрдамидан фойдаланиши мумкин.

Шахсий ҳаёт дахлсизлиги

Ҳар ким:

  • шахсий ва оилавий сирга;
  • ўз шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилишга;
  • ёзишмалар, телефон сўзлашувлари ва электрон хабарлар сир сақланишига;
  • шахсига доир маълумотлар ҳимоя қилинишига ҳақли.

Бу ҳуқуқлар фақат қонунда белгиланган ҳолларда ва тартибда чекланиши мумкин.

Уй-жой дахлсизлиги

Уй-жой дахлсизлиги — ҳеч кимнинг унда яшовчи шахсларнинг хоҳишига қарши уй-жойга қонунсиз кириши мумкин эмаслиги.

Уй-жойда тинтув ўтказишга фақат қонунга мувофиқ ва суд қарори асосида йўл қўйилади.

Эркин ҳаракатланиш ҳуқуқи

Ҳар ким Ўзбекистон ҳудудида:

  • эркин ҳаракатланиш;
  • турар ва яшаш жойини танлаш;
  • мамлакатдан ташқарига чиқиш ҳуқуқига эга.

Ўзбекистон фуқароси мамлакатга тўсқинликсиз қайтиш ҳуқуқига эга.

Фикр, сўз ва ахборот эркинлиги

Ҳар ким:

  • фикрлаш;
  • сўзлаш;
  • эътиқод қилиш;
  • ахборот излаш, олиш ва тарқатиш ҳуқуқига эга.

Ахборотдан фойдаланиш ҳуқуқи фақат қонунга мувофиқ ва конституциявий мақсадларни ҳимоя қилиш учун зарур доирада чекланиши мумкин.

Давлат Интернетдан фойдаланиш учун шарт-шароитлар яратади.

Виждон эркинлиги

Ҳар ким хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга.

Диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмайди.

Chat