Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариши — фуқароларнинг маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни ўз манфаатлари, миллий қадриятлар, урф-одатлар ва анъаналардан келиб чиқиб мустақил ҳал этиш фаолияти.
Шаҳарча, қишлоқ, овул ва маҳаллалардаги фуқаролар йиғинлари фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳисобланади.
Улар давлат ҳокимияти органлари тизимига кирмайди. Давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг улар фаолиятига қонунга хилоф аралашишига йўл қўйилмайди.
Фуқаролар йиғинида:
Фуқаролар жинси, миллати, тили, дини, эътиқоди ёки ижтимоий мавқеидан қатъи назар ўзини ўзи бошқаришда бевосита ёки сайланган вакиллари орқали тенг ҳуқуққа эга.
Фуқаролар йиғини органлари:
Фуқаролар йиғини фаолиятини унинг кенгаши ва раиси ташкил этади.
Фуқаролар йиғини раиси қонунда белгиланган тартибда беш йил муддатга сайланади.
Фуқаролар йиғини ўз ваколати доирасида:
Фуқаролар йиғини давлат органларининг ваколатини ўзлаштириб олиши мумкин эмас.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ёки унинг мансабдор шахси ўз ваколати доирасида қабул қилган қарор:
Ваколатдан ташқари ёки қонунга зид қабул қилинган қарор ҳуқуқий жиҳатдан баҳоланиши ва белгиланган тартибда бекор қилиниши мумкин.
Фуқаро:
Фуқаролар йиғини кенгаши молиявий маблағлардан фойдаланиш тўғрисида ҳар чоракда фуқаролар йиғини олдида ҳисоб беради.
Фуқаро фуқаролар йиғини ёки унинг мансабдор шахсининг қонунга зид қарори, ҳаракати ёхуд ҳаракатсизлиги устидан:
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси
«Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Қонун