
2024/2025 ўқув йилидан бошлаб барча курс талабалари учун давлат олий таълим муассасалари талабалар турар жойига жойлашиш онлайн шаклда амалга оширилади. Бунда талабалар турар жойига жойлашиш учун ариза бериш 1 августдан бошлаб ўқув йили якунига қадар давом этади.
Қуйидаги тоифадаги талабалар устуворлик асосида талабалар турар жойларига қабул қилинади:
- “Меҳрибонлик уйлари” тарбияланувчилари, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган талабалар;
- “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”, “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг фарзандлари ҳамда “Ёшлар дафтари”да турадиган талабалар;
- I va II гуруҳ ногиронлиги бўлган талабалар;
- бир оиладан бакалавриат босқичи кундузги таълим шаклида икки ёки ундан ортиқ тўлов-шартнома асосида ўқиётган оилалар фарзандлари;
- халқаро фан олимпиадалари, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ўтказиладиган республика фан олимпиадаларида ғолибликни қўлга киритган талабалар;
- “Йил талабаси” ва “Талабалар театр студиялари” кўрик-танловларининг республика босқичи ғолиби бўлган талабалар;
- олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ўтказилган «Заковат» интеллектуал ўйинининг республика босқичида ғолибликни қўлга киритган талабалар;
- талабалар турар жойида талабалар кенгаши раиси, қават сардори бўлган талабалар;
Давлат хизматлари марказлари ёки ЙИДХП орқали электрон ариза бериш ва тўловларни амалга оширишда давлат хизматини кўрсатганлик учун тўлов ундирилмайди.
Бу қандай ишлайди?
Ариза берувчи ЯИДХПда рўйхатдан ва/ёки авторизациядан ўтади ва сўров юборади
Ташкилот:
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
Хизматдан фойдаланувчилар;
Жисмоний шахслар
Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар:
Талаб этилмайди
Хизматни кўрсатиш муддати:
Автоматик тарзда
Хизмат нархи
Бепул.