
Давлат олий таълим муассасалари талабалар турар жойига жойлашиш учун барча курс талабалари электрон тартибда мурожаат қилиши мумкин.
Аризалар ҳар йили 1 августдан бошлаб ўқув йили якунига қадар қабул қилинади.
Шу сабабли материални фақат «1-курсга тавсия этилганлар» билан чеклаб қўйиш мақсадга мувофиқ эмас.
Талаба:
— Давлат хизматлари марказига шахсан ёки ишончли вакил орқали;
— ЯИДХП орқали мустақил равишда мурожаат қилиши мумкин.
Сўровнома юборилгач, махсус ахборот тизими талабани автоматик равишда:
— имтиёзли рўйхатга;
— ёки умумий рўйхатга киритади.
Агар бўш ўрин мавжуд бўлса, электрон йўлланма шаклланади. Бўш ўрин бўлмаса, талаба навбатга қўйилади ва унга бу ҳақда хабарнома юборилади.
Имтиёзли тартибда жойлашиш ҳуқуқига эга тоифалар қаторига, жумладан:
— етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган талабалар;
— Ижтимоий реестр, «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари» бўйича ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифалар;
— I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган талабалар;
— айрим республика ва халқаро олимпиада, танлов ва интеллектуал мусобақа ғолиблари;
— қонунчиликда белгиланган бошқа тоифалар киради.
Ушбу маълумотларнинг аксарияти давлат ахборот тизимлари орқали автоматик текширилади. Тизимда маълумот топилмаса, тасдиқловчи ҳужжат сўралиши мумкин.
Имтиёзли талабалар жойлаштирилгандан кейин қолган ўринлар умумий рўйхат бўйича тақсимланади.
Умумий рўйхатда қолган ўринларнинг:
— 55–65 фоизи — 1-курс талабаларига;
— 15–20 фоизи — 2-курс талабаларига;
— 20–25 фоизигача — 3-курс ва ундан юқори курс талабаларига ажратилади.
Бунда кундузги таълим талабаларига ва ОТМ жойлашган ҳудуддан бошқа жойда доимий яшайдиган талабаларга устуворлик берилади, кейин эса ариза берилган сана бўйича навбат ҳисобга олинади.
Ҳар бир ўқув йили тугагач навбатлар бекор қилиниб, августдан янги мурожаатлар асосида қайта шакллантирилади.
Бўш ўрин пайдо бўлганда тизим электрон йўлланмани:
Электрон йўлланма қоғоз шаклидаги ҳужжат билан тенг юридик кучга эга ва ОТМ ҳамда талабага электрон тарзда юборилади.
Талабани йўлланмасиз талабалар турар жойига қабул қилиш тақиқланади. Йўлланма фақат у берилган ўқув йили учун амал қилади.
Эслатма: электрон йўлланма шакллангандан кейин талаба 10 иш куни ичида ОТМ билан шартнома тузиши ва биринчи ой учун тўловни амалга ошириши керак. Акс ҳолда йўлланма бекор қилинади.
Йўлланма ОТМга келиб тушган куни талабалар турар жойида яшаш бўйича шартнома расмийлаштирилади.
Талабалар турар жойи учун ойлик тўлов миқдори ва уни тўлаш муддатини ОТМ белгилайди, ушбу шартлар талабага тузиладиган шартномада кўрсатилади.