Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 25057 марта ўқилди

Ҳарбий хизматчилар қандай таркибларга бўлинади

Ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий хизматга мажбурлар:

оддий аскарлар;

сержантлар;

офицерлар таркибига бўлинади.

Офицерлар эса кичик офицерлар, катта офицерлар ва генераллар таркибига ажратилади.

Қўшин унвонлари

Оддий аскарлар таркиби — оддий аскар.

Сержантлар таркиби:

— кичик сержант;

— III даражали сержант;

— II даражали сержант;

— I даражали сержант;

— катта сержант.

Кичик офицерлар:

— лейтенант;

— катта лейтенант;

— капитан.

Катта офицерлар:

— майор;

— подполковник;

— полковник.

Генераллар:

— генерал-майор;

— генерал-лейтенант;

— генерал-полковник;

армия генерали.

Кема таркибидаги унвонлар

Кема таркибида оддий аскарга — матрос, сержантлар таркибига эса старшина унвонлари мувофиқ келади.

Офицерлар таркибида капитан-лейтенант, III, II ва I ранг капитани каби кема унвонлари белгиланган.

Қуролли Кучлардаги олий ҳарбий унвон — армия генерали.

Махсус қўшимчалар

Юридик ёки тиббий йўналишдаги тегишли ҳарбий ихтисосликка эга офицернинг унвонига «адлия» ёки «тиббий хизмат» сўзлари қўшилади.

Резерв, захира ёки истеъфодаги шахснинг ҳарбий унвонига тегишинча «резервдаги», «захирадаги» ёки «истеъфодаги» деган сўз қўшилади.

Ҳарбий унвондан маҳрум қилиш

Офицер, шу жумладан резерв ёки захирадаги офицер оғир ёки ўта оғир жиноят учун ҳукм қилинганда уни ҳарбий унвондан фақат суд қарори билан маҳрум қилиш мумкин.

Сержантлар таркибида эса ножўя хатти-ҳаракат учун бошқа интизомий чоралар етарли бўлмаган ҳолларда суд ёки тегишли вазирлик ва идора раҳбари қарори асосида унвондан маҳрум қилиш мумкин.

Chat