Резервдаги ва захирадаги офицерлар ОТМларда ташкил этилган:
— ҳарбий таълим факультетлари;
— ҳарбий тайёргарлик ўқув марказлари;
— ҳарбий кафедралар;
— тегишли курс ва бошқа ҳарбий тайёргарлик бўлинмаларида тайёрланади.
Тайёргарлик назарий ва амалий машғулотлар, ўқув йиғини, якуний давлат аттестацияси ва Ватанга қасамёд қабул қилишни қамраб олади.
Ҳарбий тайёргарликка:
— ОТМнинг кундузги бўлимида ўқиётган эркак талабалар;
— тиббий ОТМ талабалари — жинсидан қатъи назар;
— 27 ёшгача бўлган;
— саломатлиги бўйича ҳарбий хизматга яроқли;
— саралаш танловидан муваффақиятли ўтган талабалар жалб этилади.
Тиббий ОТМларда ҳарбий тайёргарликка жалб қилинадиган хотин-қизлар сони умумий талабалар сонининг 10 фоизидан ошмаслиги керак.
Йўқ. Талабани ҳарбий тайёргарликка қабул қилиш унинг ректор номига ёзган шахсий аризаси асосида, ихтиёрий равишда амалга оширилади.
Ҳарбий хизматни аввал ўтаб келган талабалар ҳам тегишли дастур бўйича ҳарбий тайёргарликка қабул қилиниши мумкин.
«Чақириққача ҳарбий таълим» йўналишида саралаш ОТМга киришдаги касбий (ижодий) имтиҳон жараёнида амалга оширилади.
Тиббий ОТМ ва бошқа ОТМларнинг ҳарбий кафедраларида эса саралаш танлови, қоида тариқасида, 2-курс охирида ўтказилади.
Асосий мезонлар:
— тиббий кўрик;
— ОТМдаги ўзлаштириш натижалари;
— умумжисмоний тайёргарлик;
— чақириққача бошланғич тайёргарлик дастури бўйича билим даражаси.
Эслатма: фақат ариза беришнинг ўзи ҳарбий кафедрага қабул қилинганини англатмайди. Талаба тиббий жиҳатдан яроқли бўлиши ва саралаш танловидан ўтиши шарт.
Ҳарбий тайёргарлик дастурини ўзлаштирган, ўқув йиғинидан ўтган, якуний давлат аттестациясини топширган ва бакалавриатни муваффақиятли якунлаган талабага белгиланган тартибда «лейтенант» ҳарбий унвони берилади.
Шундан кейин у ҳақиқий ҳарбий хизматга чақирилиши ёки резерв ёхуд захирага ўтказилиши мумкин.
Ҳарбий тайёргарликдан ўтмаган талабалар учун эса умумий ҳарбий мажбурият тўғрисидаги қоидалар сақланади.