Контракт бўйича ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар учун қуйидаги ёш чегаралари белгиланган:
— оддий аскарлар, матрослар, сержантлар ва старшиналар — 45 ёш;
— кичик офицерлар — 45 ёш;
— катта офицерлар — 50 ёш;
— полковниклар ва I ранг капитанлари — 55 ёш;
— генерал-майор, генерал-лейтенант ва генерал-полковниклар — 60 ёш.
«Армия генерали» ҳарбий унвонидаги офицерлар учун ҳарбий хизматда бўлиш ёшининг чегараси белгиланмайди.
Ҳа.
Белгиланган ёш чегарасига етган, аммо:
— эгаллаб турган лавозимида юқори касбий тайёргарликка;
— катта амалий тажрибага эга;
— саломатлиги бўйича ҳарбий хизматни давом эттиришга яроқли ҳарбий хизматчи билан хизмат муддатини ёш чегарасидан ташқари 5 йилгача узайтириш ҳақида контракт тузилиши мумкин.
Бу масала тегишли командирларнинг илтимосномаси асосида ҳарбий хизмат назарда тутилган вазирлик ёки идора раҳбари ёхуд ваколат берилган мансабдор шахс томонидан ҳал қилинади.
Ёш чегарасига етган ҳарбий хизматчи хизматни давом эттириш учун амалдаги контракт тугашидан камида 4 ой олдин белгиланган тартибда билдирги билан мурожаат қилади.
У тиббий кўрикка ҳам юборилади.
Эслатма: ёш чегарасига етиш ҳарбий хизматни ҳар қандай ҳолатда автоматик равишда давом эттириш ҳуқуқини бермайди. Хизматни узайтиришда касбий тайёргарлик, амалий тажриба, саломатлик ва ваколатли раҳбарнинг қарори ҳисобга олинади.