Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 3517 марта ўқилди

Муқобил хизмат фуқароларнинг умумий ҳарбий мажбуриятни бажаришининг чақирув бўйича ҳарбий хизмат ўрнига иқтисодиёт, ижтимоий соҳанинг турли тармоқларида кам малака талаб этиладиган (ёрдамчи) ишларни, шунингдек фалокатлар, ҳалокатлар, табиий офатлар ва бошқа фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш ишларини бажариш билан боғлиқ бўлган алоҳида туридир.

18 ёшдан 27 ёшгача бўлган, ҳарбий рўйхатда турувчи ва хизматга чақирилиши лозим бўлган фуқаролар, агар улар диний таълимоти қурол-яроғдан фойдаланиш ва Қуролли Кучларда хизмат қилишга йўл қўймайдиган, рўйхатга олинган диний ташкилотлар ҳисобида турсалар, муқобил хизмат ҳуқуқига эга.

Муқобил хизматнинг муддати 24 ойни, олий маълумотли фуқаролар учун эса 18 ойни ташкил этади.

Фуқароларнинг муқобил хизматга чақирилиши муддатли ҳарбий хизматга чақириладиганлар учун белгиланган тартибда амалга оширилади, чақирувни ташкил этиш ва ўтказиш эса ҳудудий комиссиялар ва туман (шаҳар) ҳокимликлари зиммасига юклатилади.

Фуқаролар муқобил хизматни турар жойларидаги ёки мамлакатнинг бошқа минтақаларидаги корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларда ўтайдилар. Бундай корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг рўйхати, шунингдек муқобил хизматдаги хизматчилар шуғулланиши мумкин бўлган ишлар ва касбларнинг турлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

  • Муқобил хизматни ўтаётган фуқароларга иш ҳақининг 80% тўланади.
  • Муқобил хизматни ўтаётган фуқароларнинг иш ҳақидан ушлаб қолинаётган суммалар республика бюджетига ўтказилади.
  • Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги муқобил хизмат тузилмаларига раҳбарликни мудофаа ишлари органлари амалга оширади.
  • Муқобил хизматни ташкил этиш ва ўташ тартиби Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланади.
Chat