Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 8205 марта ўқилди

16 ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган боланинг ота-онасидан бири ёки ота-онасининг ўрнини босувчи шахс:

  • тунги ишларга;

  • иш вақтидан ташқари ишларга;

  • дам олиш ва ишланмайдиган байрам кунларидаги ишларга;

  • хизмат сафарига фақат ўзининг ёзма розилиги билан жалб қилиниши ёки юборилиши мумкин.

Ходим ишни рад этиши мумкин

Иш берувчи ходимни ушбу ишлар ёки хизмат сафаридан воз кечиш ҳуқуқи борлиги ҳақида олдиндан хабардор қилиши шарт.

Ходимнинг розилик бермаслиги меҳнат интизомини бузиш деб ҳисобланмайди ва унга нисбатан жазо қўллаш учун асос бўлмайди.

Тўлиқсиз иш вақти

Ходимнинг илтимосига кўра, тиббий хулоса мавжуд бўлса, иш берувчи унга тўлиқсиз иш вақти белгилаши шарт.

Бунда иш ҳақи амалда ишланган вақтга ёки бажарилган иш ҳажмига мутаносиб равишда тўланади.

Chat