Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 8465 марта ўқилди

16 ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган болани тарбиялаётган ота-онадан бирига ёки ота-она ўрнини босувчи шахсга ҳар ойда бир кун қўшимча дам олиш куни берилади.


Қўшимча дам олиш куни учун тўлов

Ушбу кун учун ходимга бир кунлик иш ҳақи миқдорида нафақа тўланади.

Нафақа Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

Дам олиш кунини бериш тартиби

Қўшимча дам олиш куни ходимнинг аризаси асосида иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади.

Ушбу ҳуқуқдан ота-онадан бири ёки ота-она ўрнини босувчи шахс фойдаланади.

Chat