Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 8501 марта ўқилди

Давлат органлари ва ташкилотлар ногиронлиги бўлган шахсларнинг спорт объектлари ва иншоотларидан, шунингдек дам олиш ҳамда туристик объектлардан фойдаланиши учун зарур шарт-шароитларни таъминлайди.

Ташкилотлар ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари иштирокида:

  • ногиронлиги бўлган шахслар ва уларнинг оилаларининг маданий, спорт ва туристик тадбирларда иштирок этишига кўмаклашади;
  • нодавлат нотижорат ташкилотлари билан шерикликда маданий, спорт ва кўнгилочар тадбирларни ташкил этади;
  • ногиронлиги бўлган шахсларнинг спорт билан шуғулланиши, спорт мусобақаларини ўтказиши ва уларда иштирок этиши учун зарур шарт-шароитлар ҳамда имкониятлар яратади;
  • ногиронлиги бўлган шахсларни спорт ва жамиятнинг маданий ҳаётига жалб этишга қаратилган нодавлат нотижорат ташкилотларига кўмаклашади;
  • ногиронлиги бўлган шахсларнинг барча даражадаги спорт тадбирларида иштирок этишини тарғиб қилади ва рағбатлантиради.

Ташкилотлар ногиронлиги бўлган шахсларнинг спорт иншоотлари, дам олиш ҳамда туристик объектлардан, шу жумладан бепул асосда фойдаланиши учун шарт-шароитлар яратади.

Давлат спорт иншоотларидан бепул фойдаланиш

Давлат мулки бўлган жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотлари ногиронлиги бўлган шахсларга спорт билан шуғулланиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатларида белгиланган тартибда бепул тақдим этилади.

Демак, давлат мулкидаги ҳар бир спорт зали ёки хонадан автоматик равишда бепул фойдаланиш эмас, балки тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган тартиб асосида бепул фойдаланиш назарда тутилади.

Паралимпия спортини ривожлантириш

Давлат спортнинг паралимпия турлари бўйича:

  • мураббийларни;
  • ҳакамларни;
  • бошқа мутахассисларни

ўқитиш ва тайёрлашни таъминлайди.

Давлат органлари нодавлат нотижорат ташкилотлари, шу жумладан ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари билан биргаликда ҳар йили:

  • ногиронлиги бўлган шахслар учун спорт билан шуғулланишга шарт-шароитлар яратиш;
  • уларни спорт билан шуғулланишга жалб этиш

бўйича дастурларни ишлаб чиқади ва амалга оширади.

Давлат ногиронлиги бўлган шахсларнинг спорт билан шуғулланишини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш тизимини яратади.

Chat