Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 12417 марта ўқилди

Кимлар касб ва чет тилларига ўқитилади

Фуқароларни, айниқса ёшларни хорижий меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касблар ва чет тилларига мақсадли тайёрлаш тизими амал қилади.

Ўқув курслари касбий таълим ташкилотларида хорижий иш берувчиларнинг кадрларга бўлган эҳтиёжи ва меҳнат бозори талабларидан келиб чиқиб ташкил этилади.

Тайёрлаш жараёнида:

— муайян касб ёки мутахассислик бўйича амалий кўникмалар;

— хорижий тил;

— хорижий давлатда ишлаш учун зарур касбий ва коммуникацион компетенциялар ўргатилади.

Ўқиш қанча давом этади

Касбий таълим ташкилотларида фуқароларни касб ва чет тилларига ўқитиш бўйича 1 йилгача бўлган таълим дастурлари ташкил этилиши мумкин.

Ўқиш, қоида тариқасида, тўлов-контракт асосида амалга оширилади. Таълим дастурлари хорижий иш берувчиларнинг аниқ талабларини ҳисобга олган ҳолда шакллантирилиши мумкин.

Курсни белгиланган талаблар асосида муваффақиятли тамомлаган шахсга тегишли намунадаги таълим ҳужжати берилади.

Чет тилини мустақил ўрганганларга компенсация

Фуқаро чет тилини мустақил равишда ёки бошқа таълим марказида ўрганиб, белгиланган халқаро ёки миллий сертификатни олган бўлса, тил ўрганиш учун қилган харажатларининг 50 фоизи, лекин 10 БҲМдан кўп бўлмаган қисми қоплаб берилиши мумкин.

Эслатма: компенсация чет тилини ўрганган ҳар бир шахсга автоматик равишда берилмайди. Белгиланган миллий ёки халқаро сертификатни олиш ва бошқа тегишли талабларга жавоб бериш лозим.

Хорижда ишлаш учун тил даражаси

Хорижий давлатда ишлаш учун мақсадли тайёрланаётган номзоддан, қоида тариқасида, чет тилини камида B2 даражада билиш талаб этилади.

Германиядаги Ausbildung каби дуал касбий таълим дастурларида иштирок этиш учун немис тили бўйича камида B1 даража талаб қилиниши мумкин.

Тил даражаси тегишли тан олинган миллий ёки халқаро сертификат билан тасдиқланади.

Педагогларга рағбатлантириш

Мақсадли курсларда юқори натижа кўрсатган педагог ходимларга уларнинг иш самарадорлигига қараб лавозим маошига 100 фоизгача ойлик устама белгилаш имконияти мавжуд.

Бу механизм ўқувчиларнинг чет тили ва касбий тайёргарлик бўйича натижаларини оширишга қаратилган.

Chat